• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22.9°C
Detail image

Навоий вилоятида “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники” тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Байрам-концерт форматида ўтказилган тадбирда таниқли санъаткорлар, турли соҳа фаоллари иштирок этди. Унда хонанда Озода Нурсаидова сўзга чиқиб, ўзига қўйилган тақиқлар ҳақида гапирди.

“Санъаткор учун “запрет” деган мудҳиш тушунча жуда оғир эди. Ҳамкасбларимиз биз билан сўрашмай қўйган кунлар бўлган. Буларнинг ҳаммаси ўтмишда қолди.

Мана ҳозир бемалол қўшиқ куйлай оляпмиз. Қилинган яхши ишларни эътироф қилишимиз шарт. Уларга шукур қилишимиз шарт. Мен ана шундайлар тоифасиданман. Ҳаётимдаги ўзгаришлар учун катта раҳмат айтаман.

2016 йилда ҳамма санъаткорларнинг “запрет”и ечилди. Меники эса қолиб кетди. Ўйлардим — нега бундай бўлди? Кейин эсимга тушди: 2013 йилда мен бир интервю бергандим. Яккасарой туманида яшайман. Туман ҳокимлигидан юрист келди. У булдозер билан келиб “Озода опа, уйингизни бузамиз” деди. 2013 йилда бўлган нарса. Ўша “запрет”даги сиқилиб юрган умидсизлик вақтимиз. Иложсизликдан эмоцияда бўлган вақтимда интервю берганман. 2016 йилдан ҳаммадан тақиқ олинди, мен қолиб кетдим. Бунга шу интервю сабаб бўлган бўлса керак деб ўйладим.

Вақт ўтиб, менга ҳам йўл очилди. Бир инсоннинг мардлиги менга саҳнани қайтариб берди, халққа қайтариб берди. Инсон қадри улуғланаётган юртда яшаяпмиз”, — деди Озода Нурсаидова.

Хонанда тадбир иштирокчиларини 30 апрелдаги референдумда фаол иштирок этишга, жамоатчиликни конституция ислоҳотларига бефарқ бўлмасликка чақирди.

Тарғибот тадбирлари республика ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар