• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали шошилинч хирургия бўлими мудири лавозимида ишлаб келган Бекчанов Ҳусан Нуруллаевич ушбу филиал директори лавозимига тайинланди.

Ҳ. Бекчанов 1979 йилда Боғот туманида туғилган. 2003 йилда 1-Тошкент давлат тиббиёт институтини, 2006 йилда Тошкент тиббиёт академиясида хирургия йўналиши магистратурасини тамомлаган.

Тиббиёт фанлари номзоди бўлган мутахассис фаолияти давомида академик В.Воҳидов номли республика ихтисослаштирилган хирургия илмий амалий тиббиёт маркази жарроҳи, Тошкент вилояти ўсма касалликлар диспансери биринчи жарроҳлик бўлими мудири лавозимларида ишлаган.

Ҳ.Бекжанов 2003 йилдан бери Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали шошилинч хирургия бўлим мудири лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.

Ўхшаш янгиликлар