• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Бу ҳақда "Wall Street Journal"да ёзилган мақолада айтилган.

Мақоладан энг муҳим тезислар:

Путин Ғарбнинг Украинага бостириб киришини қайтаришга қаратилган барча саъй-ҳаракатларига дош берди ва унинг қудрати ўзгармаслигича қолмоқда. Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари янги стратегияга муҳтож: бу тийилиш.

👉 Путиннинг вақт у томонида эканлигига ишониш учун асос бор. Россия иқтисодиёти зарар кўрди, аммо парчаланиб кетмади. Путиннинг ҳокимияти мустаҳкамланди. Ҳарбий операцияни халқ қўллаб-қувватлаши кучли, элитанинг Путинни қўллаб-қувватлаши эса заифлашмаган.

👉 Ғарб етакчилари фақат magical thinking билан шуғулланадилар - санкциялар киритиш, Украинанинг муваффақиятли қарши ҳужуми ёки Кремлни музокаралар столига мажбурлаш учун янги қуролларни Украинага бериш — ҳеч бири иш бермади. Бермасди ҳам.

👉 Юқоридаги ҳаракатлар иш бермаслиги ҳақида фикр билдирган адекват сиёсатчилар тингланмади, балки хоинликда айбланди.

👉 Украинага бостириб киришидан олти ойдан кўпроқ вақт олдин Путин Россиянинг миллий хавфсизлик бўйича янги стратегиясини имзолаганди. Ҳужжатнинг асосий мақсади мамлакатни Ғарб билан узоқ муддатли қарама-қаршиликка тайёрлаш эди. Бугун Путин халққа стратегияси ишлаётганини айтиши мумкин.

👉 Россия ютқазаётганидан дарак берадиган ҳеч қандай ишора йўқ. Россия иқтисодиётини бошқариш учун масъул бўлган технократлар иқтисоднинг чидамли ва мослашувчанлигини исботладилар. Нефт нархининг ошиши бюджетни тўлдиряпти.

Ўхшаш янгиликлар