• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +13.2°C
Detail image

Американинг Россия энергетика соҳасига қарши санкциялари бундан америкаликларнинг ўзи жабр кўришига олиб келди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди, дея хабар қилмоқда РИА Новости.
“Америкаликлар бизнинг энергетика соҳамизга қарши санкция қўллашди. Нимага эришишди? “Exxon Mobil” фойдали шартномадан чиқди, қўшма лойиҳалардаги иштирокини тўхтади, Узоқ Шарқдаги биттадан ташқари... Ҳеч ким ҳеч нарса ютмади. Газ нархи осмонга кўтарилди. Нефть бозорида америкаликларнинг ўзи жабр кўраётган вазият рўй берди. Натижа нафақат нолга тенг – у салбий”, - деди Путин “Россия энергетика ҳафтаси” форуми чиқиш қилаётиб.
Шу билан бирга Россия етакчиси охир-оқибат бундай сиёсат самарасиз эканлигини англаб етишларига умид билдирди.
“Ва биз аста-секин муносабатларимизни қайта тиклай оламиз”, - дея қўшимча қилди Путин.

Ўхшаш янгиликлар