• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +11.8°C
Detail image

Россиянинг «BioFoodLab» компанияси сунъий гўшт ишлаб чиқара бошлади.

Мазкур маҳсулотнинг дастлабки партияси «Bite» бренди остида, октябрнинг охиридан бошлаб мамлакат пойтахтидаги йирик савдо марказлари ва ресторанларга тарқатилади.

Бу ҳақда компания вакиллари «Ins» нашрига маълумот берган.

Компания ўзи ўтказган тадқиқот натижаларини эълон қилган, унга кўра, аксарият истеъмолчилар, яъни 600 иштирокчининг 80 фоизи «Bite» котлетларини ҳақиқий гўштдан ажрата олмаган.

Таҳлилчилар сунъий гўштнинг асосий таркибий қисми бўлган ўсимлик оқсили тез ҳазм бўлишини ва ёғлилик даражаси 42 фоизга кам бўлишини айтмоқда.

Ўхшаш янгиликлар