• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +7°C
Detail image

Россияда одам ўғирлаш, талон-тарож қилиш ва жамоавий зўрлашда гумон қилинганлар қўлга олинди.

Тафсилотларга кўра, воқеа 15 январь куни содир бўлган. Тожикистондан келган ва Россияда яшаш гувоҳномасига эга бўлган 22 ёшли жабрланувчининг полицияга маълум қилишича, "Стачек" проспектида у кулранг Volkswagen Polo машинасига ўтирган, у ерда эса бир нечта эркак бўлган. Эркаклар унинг бошига футболка кийдириб, машина ювиш шохобчасига олиб бориб, у ерда уриб, шахсий буюмлари, пулларини тортиб олиб, зўрлаган.

Эртаси куни эса кўчага ташлаб кетишган. Шундан сўнг ресторанлардан бирида ошпаз бўлиб ишлаётган жабрланувчи полицияга мурожаат қилган.

Жиноятда гумон қилинган шахслар – 55 ёшли ота ва унинг 26 ва 28 ёшли ўғиллари тезкор қидирувда қўлга олинди. Нашрнинг ёзишича, улар Санкт-Петербургга ишлаш учун келган, бироқ ҳеч қаерда ишламаган.

Терговчилар воқеа ҳолатларини ўрганмоқда.

Ўхшаш янгиликлар