• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image

Россия ва Грузия ўртасидаги савдо айланмаси жорий йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7 фоизга қисқариб, 620 миллион долларни ташкил этди. Бу ҳақда ҳукумат департаменти - Миллий статистика хизмати хабар берди.

Россия Грузиянинг энг йирик савдо шериклари орасида ҳамон иккинчи ўринда (Туркиядан кейин). Биринчи чоракда Грузия ташқи савдосида Россиянинг улуши 13,2 фоизни ташкил этади.

Йилнинг дастлабки уч ойида Грузиядан Россияга товарлар экспорти 160 миллион доллардан ошди, бу ўтган йилга нисбатан 9 фоизга кам. Импорт 458 миллион долларни ташкил этди (йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 фоизга кам).

Грузия Россияга асосан вино ва алкоголсиз ичимликлар, шунингдек, цитрус мевалари етказиб берди. Россиядан Грузияга нефть ва газ, пўлат арматура, буғдой ва шиша идишлар келтирилди.

Ўхшаш янгиликлар