• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Эрон Россия билан 300 миллион долларлик автомобилларини экспорт қилиш бўйича меморандум имзолади. Бу ҳақда Эрон автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчилар уюшмаси раҳбари Муҳаммадризо Нажафи Манеш маълум қилди.

“Ушбу давлатга (Россия) 300 миллион долларлик автомобиллар экспорти бўйича меморандум имзоланди”, - дейди у.

Эронда йирик "Iran Khodro" (IKCO) компанияси автомобиллар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ушбу бренднинг машҳур моделлари қаторида "Peugeot 405" негизида яратилган Samand седани ҳам бор.

Шунингдек, янгиланган "Peugeot" автомобиллари, Хитойнинг "Haima" ва "Dongfeng" брендларининг кроссоверлари ҳам ишлаб чиқарилади.

Ўхшаш янгиликлар