• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +6.8°C
Detail image

AҚШда Россия Украина шарқида бегона байроқ остида операция ўтказиш учун махсус гуруҳ тайёрлагани ҳақида далиллар бор. Бу ҳақда ўзини ошкор этмаган AҚШ расмийсига таяниб, CNN хабар бермоқда.

Телеканал суҳбатдошининг айтишича, россиялик ҳарбийлар шаҳарда жанг қилиш ва портловчи моддалардан фойдаланиш бўйича ўқитилган. Унинг сўзларига кўра, AҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Россия Украина ҳудудига бостириб киришга ҳозирлик кўраётган бўлиши мумкин, бу эса дипломатия ўз мақсадларига эришмаса, инсон ҳуқуқларининг оммавий тарзда бузилиши ва ҳарбий жиноятларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди.

“Россия ҳарбийлари бу ҳаракатларни январь ойи ўрталари ва февраль ўрталари орасида бошланиши мумкин бўлган ҳарбий босқиндан бир неча ҳафта олдин бошлашни режалаштирмоқда. Биз бу схемани 2014 йилда Қрим билан кўрганмиз”, — деди расмий.

AҚШ расмийлари Кремл фуқаролар ўртасида мумкин бўлган аралашувлар, жумладан, Украинадаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви ва Украина раҳбариятининг жангариларининг кучайгани ҳақида маълумотни қандай фаол равишда тарқата бошлаганини ҳам кўрмоқда, дея қўшимча қилди CNN манбаси. “Декабр ойида ушбу барча даъволарни қамраб олувчи рус тилидаги ижтимоий медиа контенти кунига ўртача 3500 га яқин постга кўпайди, бу ноябрь ойидаги ўртача кунлик кўрсаткичдан 200 фоизга кўп”, деди у.

Aввалроқ, 14 январь куни AҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Вашингтоннинг яқин 24 соат ичида Россия томонидан тайёрланаётган Украинага ҳужум сценарийси ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш режаларини эълон қилганди.

Ўхшаш янгиликлар