• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +7°C
Detail image

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду нима учун 2021 йилда "Манчестер Сити"га эмас, "Манчестер Юнайтед"га ўтгани маълум бўлди.

EL MUNDO нашри хабарига кўра, "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Роналдунинг ўтишига эътироз билдирмаган. Бироқ “Сити” португалияликни икки ҳужумчи тарк этган тақдирдагина сотиб олишга тайёр эди.

Ўша ёзда Серхио Агуэро "Барселона"га ўтди. Унинг ортидан Рахим Стерлинг ҳам деярли “кўк-анорранглилар”га қўшилиши керак эди, бироқ томонлар англиялик футболчининг трансфери бўйича келиша олишмади, бу эса Роналду учун келишувнинг барбод бўлишига сабаб бўлди.

Португалиялик ҳужумчининг ўзи "Манчестер Юнайтед"га ўтиб, "қизил иблислар"нинг афсонавий мураббийи Сер Алекс Фергюсон уни "Сити"га ўтишдан қайтарганини айтди.

2022 йил охирида Роналду "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини бекор қилди ва Саудиянинг "Ан-Наср" клубига ўтди.

Ўхшаш янгиликлар