
Католик черкови раҳбари Рим папаси Франциск келаси ҳафта Африканинг икки давлатига ташриф буюради.
Рим папаси биринчи навбатда Конго Демократик Республикасига, кейин эса Жанубий Суданга боради.
Рим папаси Францискнинг ташрифлари 31 январдан 5 февралга қадар давом этади.
Конго ДР аҳолиси 95 миллион кишини ташкил этади, улардан 35 миллиони католиклардир.
Жанубий Суданда аҳолининг ярмидан кўпи насронийлар, катта қисми католиклар ҳамдир.