• 10830.17
  • 11391.17
  • 203.96
weather Тошкент: +26.7°C
Detail image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украинанинг Метелкино аҳоли пункти Россия назорати остига олингани, айни дамда у миналардан тозаланаётганини маълум қилди.

“Ахмат махсус кучлари бўлинмалари ЛПР халқ милициясининг иккинчи корпуси билан биргаликда Северодонецк шаҳрига туташ Метелкино қишлоғини озод қилди”, — деб ёзди Қодиров ўзининг Телеграмдаги каналида.

Унинг сўзларига кўра, “ўтган ҳафта давомида ушбу аҳоли пункти учун олиб борилган жангларда Украина томони ўзининг 600 дан 700 га яқин жангчисини йўқотган ва ҳалок бўлган ва яраланган”.

“Айни дамда аҳоли пункти мина ва чўзилувчан излардан тозаланмоқда”, — деди Чеченистон раҳбари.

Ўхшаш янгиликлар