• 10830.17
  • 11391.17
  • 203.96
weather Тошкент: +26.7°C
Detail image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров қозоқ халқи ҳақида ёмон гап айтмаганини айти, яна видеомурожаат қилди.

Охирги видеомурожаатда Қодиров “Россия Қозоғистонни қутқарди” дея Украинадаги воқеалар юзасидан ўз позициясини билдиришни талаб қилган. Энди Чеченистон раҳбари провокаторлардан бу мавзуни бўрттирмасликни ва қозоқ ҳамда чечен халқлари ўртасидаги муносабатларга совуқчилик туширишга уринмасликни сўради.

“Бу яна менман, яна телефоним билан. Хайп қиладиган блогерлар мени жуда хафа қилди: улар Рамзан қозоқ халқи ҳақида нимадир деди, дейишади. Мен сиздан кўра кўпроқ қозоқман. Отам Қозоғистонда туғилган. Менинг бобом Қозоғистонда ишлаган. Бобомнинг укаси Қозоғистонда дафн этилган. Мен умримда Қозоғистон ҳақида ёмон гап айтмаганман. Мен умумий сиёсат ҳақида гапиргандим”, - деди Қодиров.

Қодиров қозоқ халқи 1944 йилда чеченлар билан сўнгги бир бўлак нонни баҳам кўрганини эслади. Шу боис, унинг фикрича, “бу мавзуни кўпайтириб, муносабатларга путур етказмоқчи бўлган” провокаторларни топиш керак.

“Собиқ СССРнинг бошқа халқлари, жумладан, беларуслар, украинлар ва бошқаларга нисбатан мен бир хил позицияга эгаман. Лекин мен ўзимга сиёсат ва сиёсатчиларни танқид қилишга рухсат бераман ва ҳар доим ўз фикримни айтаман. Мен айтганларимдан қандайдир алоҳида, чуқур яширин маъно излашга уринишнинг ҳожати йўқ”, — деди Қодиров.

Ўхшаш янгиликлар