• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image

Турли сайтдарда Россия ва Қирғизистон томони Қозоғистон президентига "Александр Невский" ҳамда "Манас" орденини топширмоқчи бўлгани, бироқ Қосим-Жомарт Токаев рад жавобини бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу хабарларга изоҳ сифатида Токаевнинг матбуот котиби Руслан Желдибай президент ваколат муддати тугагунга қадар ҳеч қандай мукофот ёки орден қабул қилмасликка қарор қилганини билдирди.

Аммо, Қирғизистон республикаси президенти матбуот котиби Эрбол Султанбаев бу хабарларни инкор этди. "Қозоғистон раҳбарининг Қирғизистонга расмий ташрифи чоғида давлат мукофотини топшириш режалаштирилмаган эди", — деди у.

Шунингдек, Россия президенти матбуот котиби ҳам муносабат билдирди. "Бу маълумот қаердан келганини билмайман, чунки ҳеч қандай мукофот топширилмаган. Бундай режалар бўлгани ҳам йўқ эди", — дейди Дмитрий Песков.

Ўхшаш янгиликлар