• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +29°C
Detail image

Россия президенти Владимир Путин мудофаа вазири Сергей Шойгуга октябргача Украина қарши ҳужумини тўхтатиш учун муҳлат берди. Бу ҳақда Кремлдаги инсайдерларга таяниб, Америка урушни ўрганиш институти таҳлилчилари (ISW) хабар берди.

Инсайдерларга кўра, Шойгуга 2023 йил октябр ойи бошигача фронтдаги вазиятни яхшилаш, Украина қарши ҳужумини тўхтатиш ва ташаббусни Россия қўшинларига қайтариш учун муҳлат берилган. Таҳлилчилар рус ҳарбийларининг Украинага қарши ҳужумлари фаоллашгани шу билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

“Агар инсайдернинг даъвоси рост бўлса, рус ҳарбий қўмондонлари ҳатто Россия ҳарбий салоҳияти эвазига Украина қарши ҳужумини кулминацияга олиб чиқиш учун шафқатсиз қарши ҳужумларга буйруқ бераётгани кўрсатади”, — деди таҳлилчилар.

Улар аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Путиннинг илтифотини йўқотишидан қўрқиб, саъй-ҳаракатларини кучайтириб, қўмондонлар орасида тозалаш ишларини олиб борган ҳолатларга гувоҳ бўлганларини айтди. Россия кучлари ҳисобига эришиб бўлмайдиган ҳарбий мақсадларга интилиш ҳақида салбий фикр билдирганлар кескин танқид остига олинган.

Ўхшаш янгиликлар