• 11074.93
  • 11863.47
  • 194.90
weather Тошкент: +31.4°C
Detail image

Агар ҳеч бўлмаганда битта имкон бўлса, Россия Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилган бўларди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин Украинадаги уруш қатнашчилари билан учрашувда сўз очди.

"Агар муаммони бошқа, тинч йўл билан ҳал қилиш учун ҳеч бўлмаганда битта имконият бўлганида эди, биз, албатта, ундан фойдаланардик. Лекин улар бизга бундай имкониятни қолдиришмади, шунчаки беришмади. Россиянинг бошқа танлови йўқ", дейди Россия раҳбари.

Путиннинг сўзларига кўра, Россия уруш давомида барча режаларини амалга оширмоқда.

“Йигитлар (Россия ҳарбийлари – таҳр.) мардона, қаҳрамонона, профессионал тарзда курашмоқда. Барча режалаштирилган ишлар амалга оширилмоқда. Натижага эришамиз, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ", дейди Президент.

Ўхшаш янгиликлар