• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +6.8°C
Detail image

Франция президентлигига номзод Эрик Земмур президент бўлгач, мамлакат НАТО таркибидан чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда у Париж чеккасида бўлиб ўтган биринчи сайлов митингида гапирган.

Номзод “Мен Франциянинг НАТО нинг қўшма ҳарбий қўмондонлигидан чиқишини истайман", деб айтган ва французлар Европа Иттифоқининг вассали бўлмаслиги кераклигини таъкидлаган.

Аввалроқ, Франция президентлигига номзод Земмур "Қайта қуриш" сиёсий ҳаракати ташкил этилганини эълон қилди.

“Ватанимизни қайта қуриш учун уни қайтариб олмоқчимиз”, деган эди у тарафдорлари билан учрашувда.‌‌

Ўхшаш янгиликлар