
Польша миллий мудофаа вазири Мариуш Блашчак Польша армиясининг кучи бир ой ичида 6 минг кишига ошганини айтди.
Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида ёзган.
“Бизда аллақачон 193 мингдан ортиқ профессионал аскарлар, ҳудудий мудофаа ва ихтиёрий асосий ҳарбий хизмат бор”, — дейилади хабарда.
Шу билан бирга, Блашчак Польша расмийларининг мақсади армия сонини 300 минг кишига етказиш эканлигини қўшимча қилди.