• 11417.98
  • 12123.61
  • 149.33
weather Тошкент: +10°C
Detail image

АҚШ Жанубий Кореяни ҳимоя қилиш учун оддий ва ядровий қуроллардан фойдаланиш тарафдори, деди Пентагон раҳбари Ллойд Остин.

У Сеулда, Жанубий Корея миллий мудофаа вазири Ли Чжон Соп билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида шу мавзуни кўтарди, деб хабар берди Regnum.

«Қўшма Штатлар тийиб туриш бўйича кенгайтирилган мажбуриятга қатъий содиқдир, бу эса АҚШ ҳарбий салоҳиятининг тўлиқ спектридан, жумладан оддий ва ядровий қуроллардан, шунингдек, ракетага қарши мудофаа тизимидан фойдаланишни ўз ичига олади», деди Остин.

Шунингдек, у КХДР ҳаракатларини қоралаб, 2022 йилда Шимолий Корея расмийлари «мисли кўрилмаган миқдордаги провокациялар» содир этганини айтди. Пентагон раҳбари таъкидлаганидек, АҚШ ва Жанубий Корея КХДР минтақадаги вазиятни беқарорлаштиради, деб ҳисоблайди.

Ўхшаш янгиликлар