• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +6.8°C
Detail image

Собиқ банкир Мухтор Aблязов Рейтер агентлигига берган интервьюсида ўзини мухолифат норозиликлари етакчиси деб таърифлади ва Олмаотадаги тактика бўйича у билан ҳар куни маслаҳатлашишганини айтди.

"Мен ўзимни мухолифат лидери сифатида кўраман, – деди у. – Ҳар куни намойишчилар менга қўнғироқ қилиб: “Нима қилишимиз керак? Биз шу ерда турибмиз: нима қилишимиз керак?”, деб сўрашади".

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон ҳозир геосиёсий ўйинда, агар Ғарб жангга кирмаса, Россия Қозоғистонни тикланган Совет Иттифоқи турига бўйсунишга мажбур қилади.

Унинг фикрича, Ғарб жангга киришиши керак.

“Aгар бу юз бермаса, Қозоғистон Беларусга айланади ва [Россия президенти Владимир] Путин ўз дастурини: Совет Иттифоқига ўхшаш тузилмани қайта яратишни услубий равишда юклайди”, деди Aблязов Рейтер агентлигига.

Ўхшаш янгиликлар