• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

Озарбайжон келгуси 100 йил давомида Европани таъминлаш учун етарли энергия қувватига эга бўлади, дея ваъда берди Президент Илҳом Алиев Венгриядаги ташрифи давомида.

Шу билан бирга, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Озарбайжонни Россиядан газ импортининг қисқариши ва Украинадаги ҳарбий можаро фонида Европага энергия етказиб беришни диверсификация қилишнинг энг яхши йўналишларидан бири деб атади. Орбаннинг эслатишича, Озарбайжон гази Европа Иттифоқига, жумладан, Венгрия орқали ҳам боради, шунинг учун унинг мамлакати, шунингдек, Болгария, Руминия ва Словакия бундан буён нафақат минтақавий, балки умумевропа энергия хавфсизлигини ҳам таъминлайди.

"Биз Венгрия Европани энергия билан таъминлашда муаммо эмас, балки ечимнинг бир қисмига айланиб бораётганидан мамнунмиз", деди Венгрия бош вазири. Шунингдек, у Европа Комиссияси Озарбайжондан энергия етказиб бериш учун зарур инфратузилма лойиҳаларини тегишли тарзда қўллаб-қувватлашига умид билдирди.

Шунингдек, Озарбайжон Президентининг Венгрияга ташрифи чоғида томонлар еттита келишувни имзоладилар, улардан энг муҳими кенгайтирилган стратегик шериклик тўғрисидаги декларация бўлди. Бундан ташқари, Алиев Орбан ва Президент Каталин Новакни Озарбайжонга ташриф буюришга таклиф қилди.

Ўхшаш янгиликлар