• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Япониядаги Токио университети олимлари семизлик жигар метаболизмини сезиларли даражада ўзгартиришини аниқлашди.

Семириб кетишнинг ушбу органга салбий таъсирини яхшироқ тушуниш учун тадқиқотчилар овқатланиш ва очлик даврларидан кейин нормал ва семиз сичқонларнинг жигарларини солиштиришди.

Нормал ҳолатдаги сичқонларда аллостерик регуляция (метаболизмни бошқарадиган жараён) озиқлантириш пайтида босилди, очлик пайтида эса фаоллашди. Бироқ, семириб кетган сичқонларда аллостерик регуляция озиқлантириш пайтида ошди ва очлик пайтида камайди. Олимларнинг фикрича, бу чарчоқ ва иштаҳанинг пасайиши каби метаболик муаммоларга олиб келиши мумкин.

Озиқ-овқат истеъмол қилинганда, жигар энергияни йиғади, керак бўлганда чиқаради. Ушбу тизим метаболик гомеостаз деб номланади. Натижалар шуни кўрсатадики, семизлик нафақат жигар фаолиятига салбий таъсир қилади, балки бутун организмги метаболик даврларни ҳам ўзгартиради, деб хабар беради lenta.ru.

Ўхшаш янгиликлар