• 11074.93
  • 11863.47
  • 194.90
weather Тошкент: +32.1°C
Detail image

Олмаоталик фуқаро ижтимоий тармоқларда Олмаота метросида уч нафар мактаб ўқувчисининг калтакланганига қандай гувоҳ бўлганини айтиб берди. Вазиятга Олмаота полиция департаменти бошлиғи ўринбосари Рустам Абдраҳмонов изоҳ берди, деб хабар беради НУР.КЗ мухбири.

Гувоҳнинг сўзларига кўра, 21 январь куни соат 18:00 атрофида ишдан уйга қайтаётиб, «Райимбек ботир» метро бекатида икки йигит уч нафар мактаб ўқувчисини ер ости ўтиш йўлагида калтаклаганига гувоҳ бўлган.

«Иккита йигит ҳеч қандай сабабсиз уч нафар мактаб ўқувчисини калтаклади. Йигитлардан бири қурол олиб чиқди, тасаввур қила оласизми?! У уларга таҳдид қила бошлади... Куппа-кундуз милтиқ билан юришади», - дейди аёл.

Олмаота полиция бошқармаси бошлиғи ўринбосари Рустам Абдраҳмонов нашрга муносабат билдирди.

«Текширув Жетису тумани ЙҲХБ ходимларига топширилди. Ҳозирда гумонланувчилар аниқланиб, қўлга олинди. Иш шаҳар ички ишлар бўлимида назоратга олинган», деб ёзади Абдраҳмонов пост остидаги изоҳларда.

Ўхшаш янгиликлар