• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20.4°C
Detail image

Олий Мажлис сенаторлари «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунни маъқуллади, хабар қилди парламент юқори палатаси матбуот хизмати.

Тасдиқланган ҳужжатда «манфаатлар тўқнашуви» тушунчаси, шунингдек, давлат хизматчиларининг вазифалари ва тартибга солиш механизмлари белгилаб берилган.

Қонун лойиҳаси бошқармалар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, шунингдек, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналар ва жамғармаларга нисбатан қўлланилади.

Манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш Коррупсияга қарши курашиш агентлиги, давлат ташкилотларининг ахлоқий комиссиялари, ички назорат бўлимлари зиммасига юкланади

Ўхшаш янгиликлар