• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

"Немис офицерлари суҳбатининг ёзуви эълон қилиниши Германия Қуролли кучлари учун "ёқимсиз сюрприз" бўлди. Бундесвер бу ҳақиқий эканини ҳали расман тасдиқламаган бўлса ҳам, кўп нарса ёзувнинг ҳақиқийлигидан далолат беради", деб ёзади Bild.

Манбага кўра, Бундесвер "зарарни камайтиришга уринган" ҳолда мазкур суҳбат ёзувини тарқатган Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтларни Германияда блокланган. Немис ҳарбийларининг суҳбатини ким ва қандай ёзиб олишга муваффақ бўлгани ҳозирча номаълум.

Bild'нинг қайд этишича, суҳбат иштирокчиларидан бири Сингапурдаги меҳмонхонада бўлган, шунинг учун у ҳимояланмаган алоқадан фойдаланган бўлиши мумкин.

Гап Russia Today бош муҳаррири Маргарита Симонян томонидан кеча, 1 март куни VKontakte'да эълон қилинган суҳбат стенограммаси ҳақида кетмоқда. Симоняннинг ёзишича, 19 феврал куни Бундесвер Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлигининг операциялар ва машқлар бўлими бошлиғи Грефе, Бундесвер инспектори Герхарц ва Бундесвер космик қўмондонлиги ҳаво операциялари маркази ходимлари Фенске ва Фроштедте ўртасида Taurus ракеталари ёрдамида Қрим кўпригига зарба бериш ҳақида суҳбат бўлиб ўтган.

Ўхшаш янгиликлар