• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Олимлар Ғарбий Африкада жойлашган Экваториал Гвинеянинг савдо портларидан бирида аниқланган марбург вируси 2014 йилги эбола вируси каби халқаро эпидемияга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда “The Telegraph” хабар берди.

Қайд этилишича, дастлаб кўршапалакларда аниқланган геморрагик иситма Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) минтақавий эпидемияларни келтириб чиқариши мумкин бўлган хавфли юқумли касалликлар рўйхатига киритилган.

Гарчи олимлар тўлиқ пандемия бўлишини тахмин қилмаётган бўлсада, 2014 йилда Ғарбий Африкада эбола вируси тарқалгани каби сценарийдан огоҳлантирмоқда. Ўшанда минтақадаги Сьерра-Леоне, Либерия ва Гвинеяда эпидемиядан 11 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган ва вирус бошқа ҳудудларга ҳам тарқалган эди.

Ҳозирда Экваториал Гвинеяда марбург вирусидан касалланишнинг 4 та ҳолати қайд этилган.

Ўхшаш янгиликлар