• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22.1°C
Detail image

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида ўтказилмаган судни бўлиб ўтди, деб расмийлаштирган судьяга чора кўрилди. Бу ҳақда Судялар олий кенгаши хабар берди.

Маълум қилинишича, Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судяси ўтказилмаган суд мажлисини гўёки бўлиб ўтган, деб қайд этиб, тегишли суд ҳужжатини қабул қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўз вақтида хизмат текшируви ўтказилиб, Тошкент вилояти судлари судьялари малака ҳайъати қарори билан унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган.

Муносабатда ҳодиса қачон бўлгани, қандай ҳужжат қабул қилингани, судьянинг исми-шарифи ва унга нисбатан қўлланилган жазо тури айтилмаган.

"Мазкур қарордан норози тараф Судьялар олий малака ҳайъати ва Судьялар олий кенгашига шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Шикоят белгиланган тартибда кўриб чиқилади", дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар