• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +2°C
Detail image

Германияда Фишер номидаги Freestyle Chess G.O.A.T Challenge шахмат турнирида бугун ярим финал босқичи доирасида дастлабки ўйинлар ўтказилади.

Нодирбек Абдусатторов финал йўлланмаси учун 17 карра жаҳон чемпиони Магнус Карлсенга қарши баҳс олиб боради. Ҳамюртимиз бугун қора, эртага эса оқ доналарда ўйнайдиган бўлди.

Норвегиялик шахматчи чорак финалда франциялик Алиризо Фиружани қўшимча партияларда мағлуб этган бўлса, Нодирбек хитойлик Динг Лирен устидан зафар қучди.

Маълумот ўрнида. Давравий тизимда рапид услубида ўтказилган ўйинда Нодирбек Магнусни мағлуб этганди.

Ярим финал жуфтликлари
Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) - Магнус Карлсен (Норвегия)
Левон Арониан (АҚШ) - Фабиано Каруана (АҚШ)

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг мукофот жамғармаси 200 минг АҚШ долларига тенг бўлиб ғолиб 60 минг долларни қўлга киритади.

Иккинчи ўрин эгасига 40 минг, учинчи ўринга 30 минг ва тўртинчи ўринга 20 минг доллар берилади.

Ўхшаш янгиликлар