• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +6°C
Detail image

Яқинда "ПСЖ" ҳужумчиси Неймарнинг Италия чемпионатига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. А Серияда Неймарга Туриннинг "Ювентус" клуби қизиқиш билдирмоқда.

AS нашрининг хабарига кўра, “кекса синьора” раҳбарияти бразилиялик футболчига ҳақиқатан ҳам қизиқиш билдиришмоқда ва Париж гиганти билан эҳтимолий трансфер борасида музокараларни бошлаб юборишган. Юлдузли ҳужумчининг катта маош талаб қилиши асосий тўсиқдир. "Ювентус" футболчи билан камроқ маош борасида музокара олиб боришга ҳаракат қилмоқда.

Аввалроқ ОАВ 30 ёшли бразилиялик футболчига "Барселона" ва "Челси"дан ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Неймарнинг "ПСЖ" билан шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Унинг трансфер қиймати 75 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар