• 10554.34
  • 12837.24
  • 143.43
weather Тошкент: -9.5°C
Detail image

Американинг “International Rights Advocates” (IRA) инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти Мали фуқаролари номидан одам савдоси ва болалар меҳнатида айблаб, “Nestle” ва “Mars”  каби бир нечта компанияларга қарши судга ариза берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

«IRA Малига қайтиб қочиб келган саккиз нафар ёшлар номидан судга мурожаат қилди», дейилади хабарда.

Ташкилот баёнотида айтилишича, ушбу саккиз нафар ёшларни болалигида Кот-дʼИвуарга ноқонуний равишда олиб келишган ва какао йиғишга мажбур қилишган.

Ташкилот раҳбари Терри Коллинсвортнинг айтишича, айбланаётган компаниялар илгари болалар меҳнатидан фойдаланганлик учун судланган.

Ўхшаш янгиликлар