• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

НАТО Украинага қиймати 100 миллиард долларгача бўлган беш йиллик ёрдам пакети ғояси устида ишламоқда, бу Ғарбда юзага келиши мумкин бўлган сиёсий ўзгаришлардан қатъий назар, Доналд Трамп АҚШ сайловларида ғалаба қозонса ҳам амал қилади.

Бу ҳақда Financial Times нашри манбаларга таяниб хабар бермоқда.

"НАТО Украинага ёрдам кўрсатишни мувофиқлаштиришда асосий рол ўйнайди. Мен консенсус белгилари пайдо бўлаётганини кўрмоқдаман", —дея таъкидлаган вазиятдан хабардор дипломатлардан бири.

Бир қатор дипломатларга кўра, "Украина учун миссия" деб аталмиш таклиф НАТО бош котиби Йенс Столтенберг томонидан илгари сурилган.

Режага кўра, алянс 32 аъзо давлат томонидан ажратиладиган 100 миллиард долларни ташкил этиши кутилаётган маблағдан фойдаланишни биргаликда мувофиқлаштириши керак.

Агар таклиф маъқулланса, НАТОга Украина бўйича АҚШ бошчилигидаги алоқа гуруҳи устидан назорат ўрнатиш ва алянсга Киевга қурол етказиб беришни бошқариш имконини беради, дея тушунтиради газета.

Ўхшаш янгиликлар