• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Наманганда Телеграм каналига ёлғон ва бўҳтон ахборотларни тарқатмаслик эвазига фуқаролардан пул талаб қилиб келаётган янгиқўрғонлик блогер товламачилик устида қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 4 март куни Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро блогерни устидан туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Унда Телеграмъда расмий мақомга эга бўлмаган каналлардан бирида 25-26 февраль ҳамда 2 март кунлари шахсий расмларни жойлаган ҳолда турли хил бўҳтон, туҳмат маълумотлар тарқатаётгани ва бу хабарларни тарқатишда шу туманда яшовчи блогердан гумон қилиб у билан учрашиб суҳбатлашганини билдирган. Блогер эса канал админстраторига алоқага чиқиб мазкур масалани ҳал қилиб беришини ва бунинг эвазига 600 доллар талаб қилаётганини маълум қилган.

Аризага асосан Наманган ИИБ Тезкор қидирув хизмати жиноят қидрув бошқармаси ҳамда Янгиқўрғон ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида блогер ўз хизмат хонасида аризачидан кимёвий ишлов берилган 400 доллар ва 1 150 000сўмни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу блогер яна бир неча фуқаролардан ҳам салбий ахборотларни каналидан чиқариш эвазига пул талаб қилиб келганлиги маълум бўлди.

Ўзини блогер дея атаб келаётган шахс 2020 йил ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан судланган. Фирибгарликдан товламчиликка ўтган ушбу шахсга нисбатан Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар