• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

"Манчестер Юнайтед" устида яна қора булутлар суза бошлади. Эрик тен Хаг жамоаси янги мавсумнинг 5 та баҳсидан 3 тасида мағлубиятга учради. Бу эса жамоа кайфиятига ҳам таъсир қилмоқда. Хабарларга кўра, 4 та "МЮ" юлдузи иштирокида кийиниш хонасида жанжал бўлиб ўтган. Шу каби воқеалар ҳақида клуб афсонаси Гари Невилл кайфиятсиз футболчилар жамоа учун "хавфли" экани, улар муаммо ва "ноқулайликлар" келтириб чиқариши мумкин эканини билдирганди. Шундай воқеа аллақачон содир бўлган. "МЮ"нинг ўз уйидаги "Брайтон"га мағлубияти вазиятни оғирлаштирди.

Жамоа сардори Бруну Фернандеш ўз жамоадоши Скотт Мактоминей билан уршиб қолган. Шунингдек, ҳимоячилар Лисандро Мартинес ва Виктор Линделёфлар ҳам бир-бирига бақириб, жанжал кўтарган. Буни кўрган тен Хаг вазиятни юмшатишга ҳаракат қилиб, футболчилардан "ўзларини босиб олиш"ни сўраган. Нидерландиялик мутахассис аввалроқ Жейдон Санчони жамоавий машғулотлардан четлатган эди. Шунингдек, 53 ёшли мураббий Мейсон Гринвуд ва Антонидан ҳам айрилган. Харри Магуайр эса мавсум аввалида сардорликдан маҳрум этилган эди. Қолаверса, ҳимоячи асосий таркибдан чиқариб ташланган.

Гари Невилл ўз саҳифасида шундай деган эди: "Кийиниш хонасида Санчо ва Магуайр қанчалик муҳим фигуралар? Менимча, ҳозир тен Хагда яхши натижаларга ҳалақит қилувчи муаммолар бор ва уларнинг ҳаммаси ичарикда. Биз бу ҳақида била олмаймиз. Жамоада академиядан чиққан ҳужумчи бор эди. Аммо ҳозир у бу ерда эмас. Жамоада Харри каби футболчи бор ва у 12 ой олдин жамоа сардори эди. Аммо ҳозир у 3, 4 ёки бешинчи танлов футболчисига айланди. Демак, нимадир хато кетяпти".

"Тен Хаг ҳал қилиши мумкин бўлган масалалар бисёрга ўхшайди. Афсуски, биз бу ҳақида билмаймиз. Аммо уларнинг ўзлари ҳам жамоада нима дарз кетганини ҳали аниқ айта олмайди. Фергюсондан кейин кўп мураббийлар алмашди. Уларнинг ҳаммаси жамоадаги муаммоларни билган. Умид қиламанки, ҳозирги вазият фақатгина мураккаб мавсум аввали холос. Тен Хаг Моуриньо, ван Гал, Дэвид Мойес, Рангник ва Сульшер тушган ҳолга тушмайди".
Эслатиб ўтамиз, "МЮ" эртага ЕЧЛнинг 1 турида "Бавария" билан тўқнаш келади.

Ўхшаш янгиликлар