• 10769.78
  • 12166.62
  • 146.17
weather Тошкент: +7.1°C
Detail image

Таниқли актриса Муқаддас Саъдуллаева ўзининг “Инстаграм" саҳифасида обуначиларнинг саволларига жавоб берди. Ижодкорнинг мухлислари унга нафақат ижоди, балки шахсий ҳаётига оид саволлар беришган.

Обуначилардан бири актрисадан “Йигитали Мамажоновни Райҳондан рашк қиласизми?” деб сўраган. Муқаддас Саъдуллаева эса бу саволга “Мен Райҳонни ҳурмат қиламан. Олдин ҳам ҳурмат қилганман. Ҳурматим ўзгармаган. Улар ҳам ўз оилалари, турмуш ўртоқлари билан бахтли, биз ҳам. Қизғанишга асос йўқ! Аллоҳ ҳаммани ўз жуфти билан бахтли қилсин. Нима бўлганда ҳам Яратган буюрган тақдирдан қочиб қутулиб бўлмайди” деб жавоб берган.

Шунингдек, актриса келгусида фарзандлари Райҳоннинг эгизаклари билан кўришишларидан умидвор экани, эгизакларни жуда яхши кўриши, ака-укалар, опа-сингиллар тез орада учрашишлари ҳақида айтиб ўтган. Ижодкор шу мазмундаги саволга “Этни тирноқдан ажратиб бўлмайди, жигарларни ҳам”, дея жавоб қолдирган.

Ўхшаш янгиликлар