• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +4°C
Detail image

Москва ва Теҳрон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 5 миллиард АҚШ долларига етди. Бу ҳақда Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путин Эрон Президенти Иброҳим Раиси билан музокаралар чоғида маълум қилди.

«Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 20 фоизга ошди ва яхши натижаларга эришилди. Савдо айланмамиз 5 миллиард долларни ташкил этди», деди у.

Шунингдек, Россия Президенти Раисийни Фаластиндаги вазиятни муҳокама қилишга чақирди.

«Албатта, минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашиш биз учун жуда муҳим. Айниқса, Фаластиндаги вазият ҳақида гапириш жуда муҳим», деди Россия раҳбари Раисига.

Ўхшаш янгиликлар