• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

«Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Москва – Термиз йўналишида учаётган HY9610 рейси йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Ақтўбе (Қозоғистон) халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга йўл олди. Экипаж борт тагига тез ёрдам машинасини чақиртирган.

Самолёт Тошкент вақти билан соат 14:28 да Ақтўбега қўнди. Ҳаво кемаси яқин соатларда манзил аэропорти - Термизга учиб кетиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар