• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +7°C
Detail image

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби таклифини рад этди, деб хабар беради 24sata.

37 ёшли хорват футболчи фаолиятини Мадрид клубида якунлашни режалаштираётганини тушунтирди.

Олдинроқ клуб Модричга 2,5 йил ва 100 миллион евро таклиф қилаётгани хабар қилинганди. Футболчининг ўртача йиллик маоши тахминан 40 миллион еврони ташкил қилади.

Ярим ҳимоячининг "қаймоқранглилар" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар