• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24.1°C
Detail image

Нидерландияда кокаин савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ раҳбари, 2019 йилда Дубайда қўлга олинишидан олдин мамлакатда энг кўп қидирувда бўлган жиноятчи деб топилган Ридуан Таги умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. 27 феврал, сешанба куни Амстердам яқинидаги махсус қўриқланадиган жойда бўлиб ўтган судга жами 17 нафар айбланувчи жалб этилди, дея аниқлик киритмоқда AFP. Бироқ Таги суд залида бўлмаган.

Ҳукм кучайтирилган хавфсизлик чоралари остида чиқарилди, «бункер» номи билан танилган суд биноси қуролланган полиция томонидан ўраб олинган, суд залида пулемётли ва ниқоб таққан полициячилар ҳамда осмонда патруллик қилаётган вертолёт ва учувчисиз учоқлар айланиб юрган, деб хабар берди AFP. Шу билан бирга, ҳукмни эълон қилган судя унинг шахси яширин бўлиши учун парда ортида ўтирган.

Таги бошқарган гиёҳванд моддалар савдоси гуруҳи Европадаги энг йирикларидан бири ҳисобланади ва Mocro Maffia деб аталади, бу унинг кўплаб аъзолари ва Тагининг ўзи Марокашдан келиб чиққанига ишора қилади. Барча айбланувчилар айбдор деб топилди ва турли хил қамоқ жазоларига, шу жумладан бир неча умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Ўхшаш янгиликлар