Франция ташқи ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари, собиқ Европа комиссари ва Европа Иттифоқининг Brexit бўйича собиқ бош музокарачиси, 73 ёшли Мишель Барнье Франциянинг янги бош вазири этиб тайинланди.
Бу ҳақда Елисей саройи матбуот хизмати хабар бермоқда.
"У унга мамлакат ва француз халқига хизмат қиладиган бирдамлик ҳукуматини тузишни буюрди", - деди Франция раҳбари маъмурияти.