• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19.1°C
Detail image

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси жорий йилнинг март ойидаги йиғилишларида 33 та масалани кўриб чиқди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилди.

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 25 та, хусусан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш, микромолия ташкилотлари фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритиш ва ҳисоб рўйхатдан ўтказиш ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш билан боғлиқ масалалар кўрилди.

Шу билан бирга, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига доир банклар ва тўлов ташкилотларида Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган текширишлар натижалари ҳам муҳокама қилинди.

Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига тўлиқ риоя қилинишини таъминламаган 1 та банк ва 1 та микрокредит ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Ўзбекистон Республикасининг «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонун талабларига асосан лицензия олган кундан эътиборан бир йил давомида ўз фаолиятини амалга оширмаган 1 та тўлов тизими операторининг фаолияти олти ой муддатга чекланди.

Ўхшаш янгиликлар