• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28°C
Detail image

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг «ПСЖ»даги келажаги номаълумлигича қолмоқда.

Lequipe хабарига кўра, Парижнинг топ-клуби раҳбарияти футболчини кейинги мавсумда сақлаб қолишга ишончи комил эмас.

Клуб бошлиқлари Мессининг ўйинидан норози бўлган мухлислар позициясидан хавотирда. Кеча «Ренн»га қарши ўйинда «Олтин тўп»нинг етти карра соҳиби номига трибунадан ҳуштаклар янгради.

Бундан ташқари, Парижда улар клубни ривожлантириш бўйича янги лойиҳа ҳақида ўйлашди, унда 35 ёшли ҳужумчи учун жой бўлмаслиги мумкин.

Месси 2021 йилнинг ёзидан буён «ПСЖ»да ўйнамоқда. Унинг шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар