• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси Барселонага келди.

OnzeTV3'нинг хабарига кўра, 24 январь куни аргентиналик футболчи «Барса»нинг айрим вакиллари билан ресторанда овқатланган.

Журналист Хелена Кондис Эдонинг аниқлик киритишича, Мессига Каталония клуби бош мураббийи Хави ва яримҳимоячи Серхио Бускетс ҳамроҳлик қилган.

Месси Барселонада Хави ва Бускетс билан тушлик қилди

Эслатиб ўтамиз, 23 январь куни 34 ёшли форвард Лига 1 доирасидаги «Реймс»га (4:0) қарши ўйинда 30 дақиқага яқин ўйнаганди.

«ПСЖ» навбатдаги ўйинини 31 январь куни Франция Кубоги доирасида «Ницца»га қарши ўтказади.

Месси Барселонада Хави ва Бускетс билан тушлик қилди

Месси бу мавсумда Лига 1да 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 5та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар