• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24.1°C
Detail image

Польшада Украина ракетаси қулаганидан сўнг, пранкерлар Вован ва Лексус Анжей Дудага қўнғироқ қилишди.

Улар ўзларини Франция президенти Макрон деб таништирган.

Дуданинг айтишича, фавқулодда вазиятдан сўнг у дарҳол НАТО раҳбари Столтенберг ва Жо Байден билан боғланган.

“Эммануэль, ишонинг, мен жуда эҳтиёткорман. Мен русларни айбламайман. Менга Россия билан уруш керак деб ўйлайсизми? Йўқ. Ишонинг, мен буни хоҳламайман. Мен Россия билан урушни истамайман ва мен жуда эҳтиёткорман”, – деди Дуда ўзини Макрон деб таништирган пранкерларга.

У, шунингдек, Украина атом электр станциялари билан боғлиқ вазият ва улар билан юзага келиши мумкин бўлган офатдан хавотирда эканини тан олди.

Ўхшаш янгиликлар