• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Севилья" ҳимоячиси Серхио Рамос билан "Реал"га ўтиш олдидан маслаҳатлашган.

Манбага кўра, франциялик ва испаниялик футболчи бир неча ҳафтадан буён бу мавзуда гаплашиб келишган. "Реал"да 16 йилни ўтказган "Севилья" марказий ҳимоячиси Мбаппега Мадридда жой топишга ҳам ёрдам бермоқда. Рамос шаҳарда бир нечта мулкка эга ва улардан бирини Килианга сотиши мумкин.

Икки футболчи "ПСЖ"да икки йил бирга ўйнаганидан сўнг дўстона муносабатлар ўрнатган.

Олдинроқ Мбаппе ёзда эркин агент сифатида кетиш ҳақидаги қарори ҳақида ниҳоят парижликлар раҳбариятини хабардор қилганди.

Ўхшаш янгиликлар