• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +1°C
Detail image

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев америкалик тадбиркор Илон Маскнинг ўрнида бўлганида, АҚШ конституциясини ўзгартириш ҳақида ўйлашини айтди, дея хабар берди РИА Новости.

Дмитрий Медведев америкалик тадбиркор Илон Маскнинг ўрнида бўлганида, президентлик сайловларида қатнашиш имкониятига эга бўлиш учун АҚШ конституциясини ўзгартириш кампаниясини бошлаш ҳақида ўйлашини айтди.

Медведев Ветнамга ташрифи чоғида журналистлар билан суҳбатда “Маск кутилмаганда бизнинг йигит бўлиб чиқди”, деди.

Маскнинг АҚШ президентлигига номзодини кўрсатиш имкониятини баҳолашни сўраб, Медведев бунинг учун АҚШ конституциясига ўзгартириш киритиш кераклигини таъкидлади.

"У қила олмайди, унинг "ғайритабиий келиб чиқиши" бор. Аммо мен унинг ўрнида бўлсам, конституцияни ўзгартириш кампаниясини бошлаш ҳақида ўйлаган бўлардим”, — деди Медведев.

Очиқ манбалардан олинган маълумотларга кўра, SpaceX, Tesla ва Twitter компаниялари раҳбари Илон Маск 1971 йил 28 июнда Жанубий Африка пойтахти - Преторияда туғилган.

АҚШда президентлик сайлови 2024 йилнинг ноябрига белгиланган. Дональд Трамп 2022 йил ноябрида президентлик учун курашга киришишини эълон қилди. Амалдаги давлат раҳбари Жо Байден ҳам апрель ойида "бошлаган ишини якунлаш" учун иккинчи муддатга номзодини қўйишини расман эълон қилди.

Ўхшаш янгиликлар