• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +13°C
Detail image

Франсия президенти Эммануел Макрон Шарқий Европа давлатларидан узр сўради. Бу ҳақда Макроннинг Братиславада бўлиб ўтган GLOBSEC форумидаги сўзларига таяниб, Reuters хабар бермоқда.

Макроннинг таъкидлашича, Франсия Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланишидан олдин ҳам Россиянинг тажовузкорлиги ҳақида огоҳлантирганда, кўпроқ эътибор қаратиши керак эди.

Франсия президенти Европа Иттифоқининг шарқий ва ғарбий аъзолари ўртасида Россия билан боғлиқ масалалар бўйича давом этаётган келишмовчиликларга ишора қилиб, “эски” ва “янги” Европага бўлинишнинг йўл қўйилмаслигини таъкидлади.

“Баъзилар жим туришимиз билан биз имкониятни бой бердик, дейишади. Ўйлайманки, биз ҳам сизни тинглаш имкониятини қўлдан бой бердик. Энди бу ўтмишда”, — деди Макрон.

Ўхшаш янгиликлар