• 10525.50
  • 12763.22
  • 141.09
weather Тошкент: +4.9°C
Detail image

Амстердам биржаси ўтган ой давомида Лондон биржасини Европа бозорларининг асосий савдо маркази мақомидан маҳрум қилган.

Euronext Амстердам ва CBOE Europe Turkuoise биржаларининг кунлик савдолари кескин ўсиб, кунлик савдо ҳажмини 9,2 миллиард еврога етказган. Бу биржанинг декабр ойидаги савдоларидан 4 баробар кўп. Ўз навбатида, ўтган ойда Лондон биржасида савдо ҳажми 8,6 миллиард еврога пасайган. Натижада, Амстердам биржаси Лондонни Европанинг савдо маркази мақомидан маҳрум қилган.

Бу ўзгаришларга асосий сабаб сифатида Европа Иттифоқи молия институтларининг Лондон биржасида савдо қилишга қўйган тақиқлари келтирилган. Натижада, Лондон банклари ва брокерлари шуғулланадиган ишларнинг 50 фоизини йўқотган.

Бунга жавобан, Лондон биржаси ҳозирда Eвропа Иттифоқи биржаларида тақиқланган Nestle ва Roche сингари Швейцария компаниялари акцияларининг савдосига қўйилган тақиқни бекор қилди.

Кўпчилик таҳлилчилар Европа Иттифоқи биржа савдолари яна Лондонга қайтишини прогноз қилишмоқда. Бу масалада жорий йилнинг март ойида музокаралар ўтказилиши кутиляпти.

Шунингдек, ўтган ой давомида Париж ва Дублин биржаларида ҳам кичик ўсиш кузатилган.

Маълумот учун, молиявий хизматлар 2020 йилда Буюк Британия ғазнасига 76 миллиард фунт стерлинг солиқ тушумларини олиб келган.

Ўхшаш янгиликлар