![Detail image](https://dnews.uz/img/assets_front/img/news/aniq/aniq65e27c2a2557a.jpeg)
«Ливерпул» раҳбарияти «Байер» бош мураббийи Хаби Алонсога таклиф билан чиқди.
TEAMtalk хабарига кўра, инглиз клуби испаниялик мутахассисга 3 йиллик шартнома таклиф қилди. Алонсо — мавсум якунида мерсисайдликларни тарк этадиган Юрген Клопп ўрнига асосий номзод.
Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо 2022 йилдан бери «Байер»ни бошқаради. Испаниялик мутахассис бошчилигидаги Леверкузен клуби ушбу мавсумда Бундеслигада 23-турдан кейин 61 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва энг яқин таъқибчи «Бавария»ни 8 очкога ортда қолдирмоқда.