
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 21 ноябрь, сешанба куни Москвада Араб Давлатлари Лигаси (ЛАС) ва Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо бир қатор давлатлар ташқи ишлар вазирлари билан Ғазо сектори атрофидаги вазият юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказади.
Бу ҳақда журналистларга Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, ушбу мамлакатлар ташқи ишлар идоралари раҳбарларидан иборат делегациялар “Ғазо сектори атрофидаги вазиятни муҳокама қилиш учун Ар-Риёддаги саммитда қабул қилинган қарорга мувофиқ, Россия пойтахтига келади”.