• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +4.6°C
Detail image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия Президенти Владимир Путиндан республикага ташриф буюришни сўради, деб ёзади “РИА Новости”.

Қайд этилишича, Қодиров Россия Федерацияси ҳудудларида жамоат транспорти паркини янгилашга бағишланган видеоселектор йиғилишида сўзга чиққан.

Чеченистон раҳбарининг сўзларига кўра, Путин “республикани тиклаган”.

“Аммо сиз биз билан узоқ вақт бўлмадингиз, шунинг учун улар [оқсоқоллар] мени сўкишди, Дон", деди Қодиров.

Путин Қодировга миннатдорчилик билдириб, “республикада қилинган барча ишлар иқтидорли, меҳнаткаш чечен халқи қўли билан амалга оширилганини” айтди. Бироқ у Чеченистон раҳбарининг таклифини қабул қиладими ёки йўқми, деган саволга жавоб бермади.

Путин охирги марта 2011-йилда Чеченистонда бўлган эди. Кейин у Россия Федерацияси Бош вазири лавозимида ишлаган.

2019-йил август ойида Қодиров Путин билан учрашувда оқсоқоллар унга нега Президент шунча вақтдан бери минтақада бўлмагани ҳақидаги саволлар билан “ҳужум қила бошлаганини” айтди.

“Мен сизлар тарафга анчадан бери бормадим, бормоқчиман ва албатта бораман”, деб жавоб берди Путин.

Ўхшаш янгиликлар